Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон ва Арманистон бир неча ой ичида тинчлик шартномасини тайёрлаб, имзолаши мумкинлигини айтди.

Фото: «President.аz»

Фото: «President.аz»

«Бир неча ой ичида тинчлик шартномасини имзолашимиз мумкинлигига ишонаман», — деди у Италиянинг Il Sole 24 Оrе газетасига берган интервьюсида.

Озарбайжон президенти «агар Арманистон томони ҳам худди шундай истак билдирса», бу амалга ошади, деган фикрда.

Алиев Брюсселда 31 август куни Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел воситачилигида Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан бўлиб ўтган музокараларда Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг тинчлик келишуви бўйича музокараларни бошлаши ҳақида келишиб олинганини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, кўп нарса музокараларнинг бориши, «вақт ва суҳбатлар мазмуни қандай бўлишига» боғлиқ.

Алиевнинг таъкидлашича, тинчлик шартномаси Боку илгари сурган ва Ереван томонидан қабул қилинган бешта асосий тамойил асосида тузилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?