Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг (CPJ ) Европа ва Марказий Осиё бўйича координатори Гулноза Саид 30 август куни Ўзбекистонга киритилмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
CPJ эълон қилган хабарга кўра, Тошкент аэропортида мутасаддилар Гулноза Саидга иммиграсия тизими унга Ўзбекистонга кириш учун рухсат йўқлигини кўрсатганини айтишган.
АҚШ фуқароси бўлган Гулноза Саидга 1-сентябр куни Нью-Йоркка учадиган самолёт парвозигача аэропортда қолиши лозимлигини, кейин эса мамлакатни тарк этиши кераклигини билдиришган.
Масс-медиа фонди ушбу муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистонга кириш ва чиқиш масалаларини тартибга солувчи давлат органларига зудлик билан тегишли сўров юборди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳам вазиятга аралашиб, керакли чора-тадбирларни амалга оширди. Шундан сўнг, Гулноза Саиднинг Ўзбекистонга киришига рухсат берилган.
Ўз ўрнида CPJ президенти Жоди Гинсберг кўрсатилган амалий ёрдам учун барчага миннатдорчилик билдириб ўтди.
«Бу масалани ҳал қилишда Ўзбекистон томонидан кўрсатилган ёрдам учун учун катта раҳмат» – деб ёзди Гинсберг.
Изоҳ (0)