Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони 4,3 миллион нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони қуйидагича бўлган:
- 2016 йилда – 3,3 миллион нафар;
- 2017 йилда – 3,5 миллион нафар;
- 2018 йилда – 3,7 миллион нафар;
- 2019 йилда – 3,9 миллион нафар;
- 2020 йилда – 4 миллион нафар;
- 2021 йилда – 4,3 миллион нафар.
Мавзуга доир: Ўзбекистон пенсия тизимида янги нафақа ва янги хизмат тури ишга туширилди
Изоҳ (0)