• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Оммавий югуриш бўйича «Save Aral – 2022» мусобоқасининг кузги босқичи ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи кубоги старт олди

    Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан  «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи кубоги ҳамда «Save Aral – 2022» оммавий югуриш мусобақаларининг кузги босқичи бошланди.

    Ушбу оммавий югуриш мусобақаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Uzbekistan GTL» заводи ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тадбир доирасида 8 та оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш режалаштирилган. Баҳсларда спортни ривожлантиришга ва атроф-муҳит муҳофазасига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар қатнашишлари мумкин.

    Бошқарув қарорига кўра, югуриш мусобақаси илк маротаба Ўзбекистон шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб одатдаги маршрут бўйича эмас, Марказий Осиёдаги синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган корхона – «Uzbekistan GTL»  заводи ёнидан старт олди.

    Ижтимоий-экологик ҳамкорлик соҳасидаги масалаларни амалга ошириш мақсадида спорт ва юқори технологиялар коллаборацияси Енгил атлетика федерациясининг янги раҳбарияти томонидан таклиф этилди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев федерацияга раҳбарлик қилмоқда.

    «Save Aral – 2022» ҳайрия оммавий югуриш мусобақаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси кубогининг «GTL» заводи атрофида ўтказилиши нефть ва газ саноати жамоасини оммавий спорт билан фаол шуғулланишга жалб қилиш учун ажойиб ташаббус бўлди, десак муболаға бўлмайди.

    «Ишчи-ходимлар саломатлигига ғамхўрлик қилиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. «GTL»  заводида халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган энг замонавий қурилмаларни жорий этиш билан бир пайтда жамоа ичида экологик масъулиятни шакллантириш ҳам долзарбдир»,–деди ҳайрия тадбирининг очилиш маросимида Меҳриддин Абдуллаев.

    Нефть ва газ корхоналари фаолиятида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари доимий эътиборда. Шу боис, акциядорлик жамияти «GTL» мажмуаси ёнидаги Ғузор туманини ободонлаштиришга қаратилган экологик акцияларга катта истак билан қўшилди. Экологик акциялар доирасида Федерация ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан саксовул экиш ҳамда ҳудудни маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

    «Save Aral – 2022» спорт оммавий югуриш мусобақаларини ўтказишдан мақсад жамоатчилик эътиборини Орол денгизи фожеаси ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун чораларни фаоллаштиришга қаратишдан иборат.

    Бугунги кунда аҳолининг экологик билими ва маданиятини оширишга йўналтирилган ушбу ижтимоий лойиҳа кенг кўламли ташаббусга айланиб улгурган. Ҳайрия тадбирига жамоатчилик қизиқишини таъминлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси томонидан доимий равишда оммавий югуриш мусобақаларини ноодатий ўтказиш форматлари таклиф этилади.

    «Save Aral – 2022»  ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи кубоги спорт тадбирининг нефть ва газ мажмуаси атрофида, тунги пайтда ташкил этилиши ҳам иштирокчиларнинг жалб этишни ўзгача ечими бўлди.

    «Uzbekistan GTL» мажмуаси ёнидаги хавфсиз маршрут бўйлаб старт олган оммавий югуриш мусобақасининг финиш нуқтаси заводнинг «Ишчилар шаҳарчаси» бўлди.

    Оммавий югуриш мусобақасида 1 минг 800 нафар иштирокчи қатнашди.  Шудан 600 нафари «GTL» заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида фаолият юритадиган ишчи-ходимлар оила аъзоларидир. 130 нафари эса ҳарбийлар ҳисобланади. Спорт тадбирига спортчилар ҳамда югуриш ҳаваскорлари ҳам қўшилишди. Ҳар бир иштирокчи қуриб бораётган Орол денгизи тасвирланган спорт кийими ҳамда фонар ўрнатилган бош кийимлари билан таъминланди.

    Мусобақа ғолиблари қуйидаги натижаларга эришдилар:

    Ходим эркаклар:

    1. Примов Ҳасан 12:30.43

    2. Пурманов Мансур 12:31.55

    3. Примов Ҳусан 12:32.46

    Маҳаллий эркаклар:

    1. Маҳмудов Жаҳонгир 12:05.87

    2. Жураев Муслимбек 12:15.43

    3. Муҳаммадиев Асилбек 12:16.40

    Ходим аёллар:

    1. Иэмке Стлйн 16:08.18 Жанубий Африка

    2. Кенжаева Ширин 16:26.28

    3. Тожиева Фарида 17:02.26

    Маҳаллий аёллар:

    1. Омонова Дилфўз 14:42.56

    2. Саидмурадова Шоҳида 15:10.57

    3. Ҳукумова Жонбиби 15:40.22

    Энг яхши натижани кўсатганлар ҳамда алоҳида номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритганлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Мазкур спорт лойиҳаси Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган энг кучли ва самарали воситалардан бирига айланди.

    Жорий йил бошидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Енгил атлетика федерацияси томонидан Сирдарё, Жиззах, Навоий, Қашқадрё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда 12 та оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

    29.08.2022, 19:20   Изоҳ (0)   5894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда IV–V асрларга оид «Қундуз сўфи» объекти бузиб юборилаётгани рад этилди

    29.08.2022, 19:12

    Ўзбекистонда Очиқлик индекси тизими жорий этилди

    29.08.2022, 19:08

    Ўзбекистонда ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни махсус гувоҳномасиз сақлаш тақиқланмоқда

    29.08.2022, 18:38

    Ўзбекистонда «Гендер тенглик фаоли» миллий танлови эълон қилинди

    29.08.2022, 18:35

    Ўзбекистоннинг қатор дипломатик миссия раҳбарларига олий дипломатик мартаба берилди

    29.08.2022, 18:24

    Қайси маҳсулотлар Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлди? — статистика

    29.08.2022, 18:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.