Сенат ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биргаликда ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш, ташкилотлар фаолиятига гендер ёндашувларни жорий этиш, гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш мақсадида «Гендер тенглик фаоли» миллий танловини эълон қилди.
Танловнинг асосий номинациялари:
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти);
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти);
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти);
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги;
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик;
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ;
- Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти.
- Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур;
- Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал;
- Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр.
Изоҳ (0)