Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия ҳарбийлари 27 августга ўтар кечаси Харьков марказини ўққа тутди: маҳаллий расмийларга кўра, йўллар, мактаб ва турар жой бинолари шикастланди, 61 ёшли аёл тан жароҳати олди. Энергодар шаҳрининг Россия томонидан тайинланган маъмуриятига кўра, Украина қўшинлари шаҳар бўйлаб 20 та зарба йўллаган, шундан бештаси Запорожье АЭС ҳудудига келиб тушган. Владимир Путин Украинадан, шунингдек, ДХР ва ЛХРдан келган қочқинлар учун ойига 10 минг рубль миқдорида пенсия тўлаш тўғрисида фармонини имзолади. Президент Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина дон бўйича келишув имзолангач, миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилган. Meduza урушнинг 185-кунига оид асосий фотосуратларни тўплади.

Донбасс шимолидаги ҳарбий ҳаракатлар ва вайроналар

Украина артиллерия бўлинмаси 220-миллиметр калибрли ўзиюрар БМ-27 «Ураган» баравар ўт очувчи реактив тизимидан россияликларнинг Донецкдаги позициялари бўйлаб ўт очмоқда (аниқ жой ошкор этилмаган)

Фото: AFP

Украиналик ҳарбийлар Краматорск яқинида окоп қазимоқда. Бу йўналишда, Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, Россия қўшинларининг Григоровка қишлоғи (ДХР назоратида) ҳудудида бошлаган ҳужуми муваффақиятсизликка юз тутган. Григоровкага энг яқин йирик шаҳар — Мариупол.

Фото: Anadolu

Краматорск яқинида окоп қазиётган украиналик аскарларнинг ҳарбий анжомлари. Шаҳар Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда.

Украина ўт ўчирувчилари россияликларнинг Славянскдаги керамика заводига йўллаган ракета зарбаси оқибатларини бартараф этмоқда. Украина армияси назоратида қолаётган шаҳар 26 август тонгида ўққа тутилган. Ҳодисада қурбонлар бўлмаган.

Фото: Reuters

Ўт ўчирувчилар Россия ҳарбийларининг Славянскка йўллаган ракеталари келиб тушган ҳудудда ишламоқда.

Ўт ўчирувчилар Россия ҳарбийларининг Славянскка йўллаган ракеталари келиб тушган ҳудудда ишламоқда.
Фото: Anadolu

Славянскда Россия ҳужумидан вайрон бўлган керамика заводининг кўриниши.

Россиянинг Славянскка зарбалари оқибатида яксон этилган уй харобалари орасида ётган велосипед.

Россиянинг Славянскка зарбалари оқибатида яксон этилган уй харобалари орасида ётган велосипед.
Фото: Reuters

Славянскка ракета зарбасидан кейин аҳолининг сочилиб ётган шахсий буюмлари ва кийимлари.

Николаев аҳолисига озиқ-овқат тарқатиш жараёни

Николаевликлар World Central Kitchen ташкилоти тарқатаётган гуманитар ёрдам учун навбатда турибди. 27 август куни шаҳар яна россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди. Зарбалар шаҳар атрофидаги ҳудудларга келиб тушган, жабрланганлар йўқ.

World Central Kitchen ташкилоти кўнгиллилари николаевликларга егулик тарқатмоқда. Николаев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг фикрича, яқин орада Россия Украина қуролли кучлари ҳимоясида турган мазкур шаҳарга ҳужум қила олмайди.

Харьков марказига берилган зарба оқибатлари

Коммунал хизмати ходимлари Харьков марказидаги рус ракетаси келиб тушган жойда ишламоқда. Зарбалар Киев ва Основянский раёнларига йўлланган. Йўл ва турар жойлар, шунингдек тарихий бино — бир неча йил муқаддам таъмирдан чиққан савдогар Адам Пиотровский уйи ҳам шикастланган. Бундан ташқари, шаҳар марказидаги мактаб ҳам зарарланган. Снаряд парчаларидан бири квартирага тушиб, 61 ёшли аёлни жароҳатлаган.

Фото: EPA

Харьковликлар шаҳар марказидаги дўкон витринасида синиб кетган ойналарни олиб ташламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар