«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолияти давомида тўқнашган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди.
700 дан ортиқ ўйинда иштирок этганман, шунинг учун барибир бир-икки қойилмақом футболчилар билан тўқнаш келишим, табиий. Танлов қилиш қийин бўлмоқда.Германиялик футболчи 2009—2014 йиллар мобайнида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда.Агарда танлаш керак бўлса, 4 нафар футболчига тўхталаман: дарвозабон — Мануэль Нойер. Ҳам жамоадош, ҳам рақиб сифатида. Ҳимоячи — Серхио Рамос. Хавбек — Лука Модрич. Ҳужумда эса, сўзсиз, Криштиану Роналду.
Тони Кроос, «Реал» ярим ҳимоячиси
Изоҳ (0)