«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси қуръасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мадридликлар «Лейпциг», «Шахтёр» ва «Селтик» билан бирга F гуруҳидан жой олди.
Жорий йилги Чемпионлар Лигаси аввалгиларидан фарқ қилади, чунки 2 ой давомида барча ўйинларни ўйнашга тўғри келади.Маълумот учун, италиялик мутахассис 2022/22 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши мураббий совринини қўлга киритди.Ўтган мавсумда «Шериф»га қарши ўйин энг осонидек туюлганди, лекин биз мағлубиятга учрадик. Шунинг учун рақибларни ҳурмат қилиш зарур. Лейпцигдаги ва Глазгодаги ўйинлар осон бўлмайди.
Гуруҳда улар «Реал»ни ҳурмат қилган каби, биз ҳам уларни ҳурмат қилишимиз керак.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)