Премер Лига клублари жорий трансфер ойнасида харидларга пулни аямаяпти.
Deloitte аудиторлик компаниясининг маълумотларига кўра, ушбу ёзги трансфер ойнасида АПЛ клублари 1,5 миллиард фунтдан кўпроқ пул сарфлашга улгурган, дея хабар қилмоқда ESPN.
Бу Англия тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Бунга қадар энг юқори кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Англия олий дивизиони жамоалари трансферларга 1,4 миллиард фунт сарфлаганди.
Қайд этиш, керак ҳали трансфер ойнасининг ёпилишига бир ҳафта муддат бор.
Айни вақтга келиб АПЛ клублари қиймати 30 миллиондан юқори бўлган 14 нафар футболчини сотиб олди, ўтган мавсум бундай ўйинчилар сони 8 нафарни ташкил қилганди. Энг қиммат келишув эса Дарвин Нуньесга («Бенфика»дан «Ливерпуль»га — 85 миллион фунт бўлиб турибди.
Изоҳ (0)