«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема УЕФА талқини бўйича Европанинг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Шу тариқа ушбу совринга эга чиққан «Реал» футболчилари сони уч нафарга етди. Бенземадан аввал Криштиану Роналду (2014, 2016, 2017 йиллар) ва Лука Модрич (2018) Европада тенгсиз деб топилганди.
Ҳали ҳеч қайси жамоанинг турли уч футболчиси бу совринни қўлга киритмаганди. «Барселона» (Лео Месси, Андрес Иньеста) ва «Бавария»нинг (Франк Рибери, Роберт Левандовски) икки нафардан ўйинчиси бу номга лойиқ кўрилган.
Европанинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган мазкур соврин 2011 йилда таъсис этилган бўлиб, Роналду уни қўлга киритиш бўйича (уч марта) рекордчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)