УЕФА томонидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 август, пайшанба куни 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди. Италиялик мутахассис қўл остида мадридликлар 2021/22 йилги мавсумда Ла Лига бош соврини ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
Мазкур соврин учун, шунингдек, «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола ва «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп даъвогарлик қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)