МТРК Испания чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақида «Спорт ТВ» раҳбари Зоҳид Каримов ўз тwиттер саҳифасида маълум қилди.
«Талаб ва истакларни инобатга олиб, МТРК Ла Лига ҳуқуқини олди. Биз доим ҳаракатдамиз», — деб ёзди Зоҳид Каримов.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 2 та тури аллақачон ўтиб бўлди. 3-тур ўйинлари 26 август куни «Жирона» ва «Сельта» ўйини билан старт олади.
Изоҳ (0)