Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

24 август куни Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганига роппа-роса ярим йил, Украина СССРдан мустақил деб эълон қилинганига эса 31 йил тўлди. Мустақиллик куни Киев марказида Россиянинг ишдан чиқарилган зирҳли техникалари кўргазмаси билан, фронтда Украина Қуролли кучлари аскарлари учун концертлар билан нишонланди. Бундан ташқари, шу куни рус қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги Чаплино темир йўл вокзалига ракета ҳужумини уюштирди; Украина расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, 25 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, камида 50 киши яраланган. Meduza урушнинг 182-кунига оид асосий фотосуратларни жамлади.

Куннинг асосий воқеаси. Днепропетровск вилоятининг ўққа тутилиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

24 август куни Днепропетровск вилоятидаги Чаплино вокзалига қилинган ракета ҳужуми оқибатлари. Ракеталар рельсда турган йўловчи поездига ҳам тегди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 15 киши ҳалок бўлган ва камида 50 нафар тинч аҳоли яраланган. Кечки нутқида Владимир Зеленский камида 22 киши ҳалок бўлганини айтди. 25 август куни эрталаб Украина расмийлари 25 нафар қурбон ҳақида хабар берди.

Фото: Twitter

Чаплино вокзалига Россиянинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли боланинг жасади. Ундан ташқари, олти ёшли бола ҳам ҳалок бўлди, дейди вилоят раҳбари Валентин Резниченко.

Фото: Reuters

Чаплино вокзалига қилинган ҳужумда ҳалок бўлган 11 ёшли боланинг отаси.

Чаплино вокзалига берилган зарба оқибатлари.

Баҳмутдаги ўт ўчирувчилар

Украина ўт ўчирувчилари Баҳмутда Россия ўқларидан вайрон бўлган турар жой биносидаги ёнғинни ўчирмоқда. Донбасс шимолида рус армиясининг ҳужуми секинлашган бўлса-да, фронтда жойлашган шаҳарлар, жумладан Баҳмут ҳар куни ракета ва артиллерия ҳужумларига дучор бўлмоқда.

Фото: AFP

Донецкда савдо маркази ўққа тутилди

Ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк халқ республикаси пойтахтидаги «Галактика» савдо марказида ёнғинни бартараф этаётган ўт ўчирувчилар. Россия матбуоти савдо маркази Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганини даъво қилмоқда. Украина расмийлари бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермади, Украина матбуоти эса ДХР одатий ёнғинни ўчираётганини таъкидлади.

Ёнаётган «Галактика» савдо маркази узра кўтарилган тутун.

«Галактика» савдо марказидан кўтарилган тутун Донецк кўчаларида тарқалмоқда.

Украина ҳаво мудофаасининг иш жараёни, суратлар олинган жой номи номаълум

Украина ҳаво мудофааси аскарларининг фронтдаги иши жараёни.

Фото: «Укринформ»

Украина Миллий гвардиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа отряди жанговар топшириқни бажармоқда.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа аккумулятори фронтда ўқ узмоқда.

Харьков вилоятидаги фронт чизиғида берилган концерт

Украиналик скрипкачи Моисей Бондаренко Харьков яқинидаги фронтда Украина Қуролли Кучларининг махсус операциялар кучлари аскарлари олдида мусиқа чалмоқда. Украиналик санъаткорлар Украина Мустақиллик куни шарафига фронт аскарлари учун бир қатор концертлар уюштирди.

Фото: Anadolu

Киевда Украина Мустақиллиги куни

Киевликлар Украина Мустақиллиги кунида пойтахт марказида кўргазмага қўйилган ишдан чиққан рус зирҳли техникаларини томоша қилмоқда. Бу фуқаролар учун ташкиллаштирилган ягона томоша — ўша куни Киевдаги барча оммавий тадбирлар Россиядан ракета ҳужумлари бўлиши хавфи туфайли бекор қилинди.

Фото: AP Photo

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Буюк Британиянинг амалдаги бош вазири Борис Жонсон ҳамроҳлигида Киев маркази бўйлаб сайр қилмоқда. Жонсон Россия босқини бошланганидан кейин Киевга келган дастлабки хорижий етакчилардан бири бўлганди, бу унинг Украина пойтахтига учинчи ташрифи.

Фото: EPA

Украина байроғини ёпинган ўсмирлар Мустақиллик куни учун чизилган «Независими 30» ёзувли граффити ёнидан велосипедда ўтмоқда.

Украина байроғини ёпинган ўсмирлар Мустақиллик куни учун чизилган «Независими 30» ёзувли граффити ёнидан велосипедда ўтмоқда.
Фото: AP Photo

Мавзуга доир: Киевда томошабинларсиз футбол учрашуви, Львовда симфоник концерт. Донбассдаги вайронагарчиликлар. Урушнинг 181-кунидан фоторепортаж

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди