18 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашдан атир-упа савдо дўкони ва унга туташ офисда ёнғин чиққанди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси дўконни ёқиб юборган шахс ушланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтказилган текширув жараёнида ёнғин Н.Ж. (1981 йилда туғилган) томонидан содир этилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)