Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Isuzu автобуси газ баллони портлашидан 6 киши ҳалок бўлиб, 15 киши тан жароҳати олганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 262-моддаси (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз , воқеа 18 август куни тахминан соат 14:30 ларда туман ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида содир бўлган. Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu автобус метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ баллонларининг бири портлаган.