Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, 19—21 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.

Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. 19—20 августда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин.

Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида бўлади. Шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 12-15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари 27-30 даража атрофида бўлади.

Хабарда айтилишича, бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3-5 даражага пастдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар