Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дунёдаги энг йирик Норвегия давлат пенсия фонди 2022 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражада — 174 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда фонд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: International Банкер

Фото: International Банкер

Фонднинг инвестиция йўқотишлари январдан июнгача 14,4 фоизни ташкил этди, бу фонднинг 26 йиллик тарихидаги ҳар қандай олти ойлик давр учун энг катта кўрсаткичдир.

Норвегия давлат пенсия фонди 1990 йилда ташкил этилган. Фондни бошқариш учун масъул Норгес Банк Investment Management Норвегия марказий банкининг бўлинмаси ҳисобланади.

Ҳозирда фонд дунёдаги барча акцияларнинг қарийб 1,4 фоизига эгалик қилади — 70 дан ортиқ мамлакатнинг 9 мингдан ортиқ компаниялари акцияларига эга.

Фонд Apple, Microsoft, Alphabet (Google холдинг компанияси), Amazon ва Nestle акциядорлик портфелида энг катта улушга эга, облигациялар портфелида АҚШ, Япония ва Германия давлат облигацияларига эга.

Қайд этилишича, фонднинг энг катта фоиз йўқотиши 2008 йилга тўғри келган, ўшанда жаҳон молиявий инқирози унинг қийматини 23 фоизга пасайтирган.

Аввалроқ жаҳоннинг бешта асосий товар саноати энергия инқирозини бошдан кечираётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар