Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия президенти Жаир Болсонару блогер билан муштлашиб, унинг мобил телефонини тортиб олишга уринди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Нашрнинг ёзишича, Бразилия етакчиси мамлакат пойтахтидаги президент қароргоҳи Паласио да Алворада яқинида ўз тарафдорлари билан учрашган. Шу пайт маҳаллий блогер Вилкер Леао оломон орасидан ўтиб, сиёсатчига яқинлашган. Леао телефонида ўзини тасвирга олиб, президентга қайта-қайта бақирган ва уни «қўрқоқ», «танбал» ҳамда Конгрессдаги «очкўз», фракциянинг «эркатойи» деб атаган.

Болсонару эса аввалига машинасига ўтирган, бироқ кейин тушиб, блогернинг телефонига қўл чўзганча унинг кўйлаги ва билагига чанг солган. Натижада қўриқчилар блогерни нарига судраб кетган.

«Буни тасвирга олманглар! Бу унинг норозилик билдириш ҳуқуқи, лекин у беадаблик қилди», — дейди Бразилия президенти ўз тарафдорларига.

Воқеадан сўнг Болсонару ва Леао беш дақиқа давомида суд битимлари, бюджет, солиқ ислоҳоти ва қуролга эгалик қилиш ҳақида суҳбатлашган, шундан сўнг Бразилия раҳбари машинасига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Болсонару аввал бир неча бор, хусусан, ОАВ вакилларига нисбатан душманлик ҳаракатларини кўрсатган. Илгари у ноқулай савол туфайли журналист билан жанжаллашиб кетай деган. Бундан ташқари, сиёсатчи журналист ҳақида камситувчи фикрлар билдирган. Шундан кейин унга товон тўлашга мажбур бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди