Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга келгуси 5 йилда 120 млрд долларлик инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда «Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги» тадбирида Investициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Азиз Воитов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Азиз Воитов

Азиз Воитов
Фото: Investициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Азиз Воитовнинг таъкидлашича, Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифалардан бири мамлакат инвестициявий жозибадорлигини оширишдир.

«Стратегияда келгуси беш йил ичида мамлакатимиз иқтисодиётига жами 120 миллиард долларлик, жумладан, 70 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни жалб этишга эришиш белгиланган», – деди вазирлик расмийси.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2022 йилда 11,7 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

«Шундан 9,5 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этади. 2,2 миллиард доллари халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига тўғри келади. Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард доллар инвестиция жалб этилади», – деди Азиз Воитов.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2026 йилга бориб, республикада экспорт ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Жорий йил учун тасдиқланган экспорт кўрсаткичларида эса Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 14,1 миллиард долларга етказилиши белгиланган. Шундан 7,4 миллиард доллари тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспорти, 3,4 миллиард доллари хом-ашёлар экспорти ва 3,3 миллиард доллари хизматлар экспортига тўғри келади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади