Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ёнида гиёҳванд моддаси олиб юрган шахс аниқланди.
2022 йилнинг 5 август куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Ғишткўприк» маҳалла ҳудудидаги коллеж олида турган Matiz автомашинасида тушган Р.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, гашиш гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)