«Коммерсантъ» нашрининг хабар беришича, Британия дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини тартибга солиш органи Moderna фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавируснинг омикрон штаммига қарши қўлланиладиган вакцинасидан фойдаланишни тасдиқлади. Бу БА-1 омикрон вариантидан ҳимоя қилувчи икки валентли вакцина.
Ушбу вакцина бустер доза сифатида ишлатилади, МHRА уни катталарда қўллашни маъқуллаган. Янги препарат билан шу йилнинг кузида эмлаш мумкин бўлади. Вакцина АҚШ, Европа Иттифоқи ва Канадада ҳам тез орада тасдиқланиши кутилмоқда.
BioNTech ва Pfizer омикроннинг БА-1 версияси учун вакцина ишлаб чиқаришни баҳорда бошлаган, бироқ регуляторлар ҳали ундан фойдаланишга рухсат бермаган.
Келгусида компаниялар омикроннинг БА-4 ва БА-5 вариантларига қарши вакцинанинг клиник синовларини бошлайди, бу ҳозирда инфекцияларнинг 80 фоизни ташкил қилади.
Moderna компанияси маълумотларига кўра, унинг вакцинаси коронавируснинг кенг тарқалган штамми ва БА-1 варианти омикронга қарши ишлаб чиқилган бўлса-да, клиник синовларда у БА-4 ва БА-5 вариантларига қарши яхши ҳимоя даражасини ҳам кўрсатган.
Изоҳ (0)