Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида корхонадан 2 миллиард 650 миллион сўм нақд пул ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Мажбурий ижро бюросининг Нурафшон шаҳри бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларининг ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судларнинг 89 та ижро ҳужжати юзасидан қарздор корхонадан давлат фойдасига 2 миллиард 650 миллион сўм ундирилиши белгиланган.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Нурафшон шаҳри бўлими ходимлари олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖдан давлат фойдасига пул ундирилди ва ҳозирда ижро тамомланган.

Аввалроқ Самарқандда МИБ 6 ойда 3,5 триллион сўмлик ижро тадбирларини амалга оширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)