Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 2-турида «Ливерпуль» 15 август, душанба куни «Кристал Пэлас» билан баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 32-дақиқасида Уилфред Заа ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида жамоалар дарвозани аниқ нишонга ололмади.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкорликни оширишга уринди. 57-дақиқада Дарвин Нуньес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 61-дақиқада Луис Диас мувозанатни тиклади.

Ушбу дуранг натижадан сўнг мерсисайдликлар очколари сонини 2 тага етказиб, 12-ўриндан жой олди. «Кристал Пэлас» эса 1 очко билан 16-поғонани банд этди.

АПЛ

2-тур баҳси

15 август, душанба

«Ливерпуль» — «Кристал Пэлас» 1:1

Голлар: 0:1 – 32 Заа, 1:1 – 61 Диас.

«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Филлипс (Гомес, 63), Робертсон (Цимикас, 63), Милнер (Ҳендерсон, 63), Фабиньо, Эллиотт (Карвалью, 79), Салоҳ, Диас, Нуньес.

«Кристал Пэлас»: Гуаита, Клайн, Уорд, Андерсен, Геҳи, Митчелл (Ричардс, 79), Эзе (Миливоевич, 79), Шлупп (Олисе, 88), Дукуре (Хьюз, 79), Айю (Эдуар, 63), Заа.

Огоҳлантиришлар: Диас (40), Андерсен (57), Уорд (68), Эдуар (88), Гуаита (90+1), Цимикас (90+2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)