Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ғарбга Россия билан дўст бўлишни ўрганишни маслаҳат бериб, Россия Федерацияси дунёдаги барча давлатлар орасида энг яхши дўст эканини айтган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Бугунги Россия Горбачёв республикалар иттифоқи ҳам, Ельцин ҳудуди ҳам эмас. Россия билан дўст бўлишни ўрганинг — ўз тишларингиз бутун бўлади», — дейди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.Қодировнинг фикрича, Ғарб сиёсатчилари Россияни қулатиш стратегиясини тўхтатиб, келажакдаги ҳамкорликлари ҳақида ўйлашлари керак.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳалигача замонавий Россия Федерацияси «Горбачёв республикалари иттифоқи» бўлишни тўхтатганини англаб етмаган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияни «тишламоқчи бўлганлар» тишсиз қолишини айтган эди. Қодиров эса ўзининг Telegram-каналида президентнинг тегишли сўзлари акс этган видеони эълон қилди.
Изоҳ (0)