Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Польша Ташқи ишлар вазирлиги россияликларга виза бермаслик чеклови тўғрисида концепция ишлаб чиқмоқда, деб маълум қилди Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Пётр Вавжик. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: «Rossaprimavera.ru»

Фото: «Rossaprimavera.ru»

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг барча давлатлари россияликлар учун ягона виза тақиқини қўллаб-қувватламайди. Масалан, Германия, Франция ва Голландия. Шунинг учун Польша ўз концепциясини ишлаб чиқмоқда.

Россия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўхтатиб туриш учун ушбу мамлакатларнинг қаршилигини енгиб бўлмаслиги сабабли Польша янги ечим устида ишламоқда, — дейди ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Чехия, Эстония, Латвия ва Литва аллақачон россияликларга виза беришни тақиқлаган. Дания ва Голландия давлатлари ҳам россияликларга қисқа муддатли визалар бериш бўйича чеклов қўйган. Финляндияда эса россияликларга виза беришни тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Мавзуга доир: АҚШ россияликларга виза беришни чекламайди — Давлат департаменти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди