Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани далаларида пахта очилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Пахта очилган далалар тумандаги «Бахтиёр Неъматжон Шавкатжон» фермер хўжалигига қарашли. Бу ерда 116 гектар майдонда «Андижон-35» нави экилган бўлиб, якунда жами 477,2 тонна хом ашё йиғиштириб олиш кўзда тутилган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Тожибоев бу йил пахта одатдагидан ўн кун эртароқ етилганини ҳаво ҳарорати ўта иссиқ келгани билан изоҳламоқда. Қолаверса, хўжалик пахта майдонларининг 95 гектарига плёнка тортилган, 75 гектарида эса томчилатиб суғориш технологияси жорий этган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Тожибоевнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил 1-сентябрга қадар пахтанинг 90 фоизи очилади ва байрамдан сўнг бемалол йиғим-теримга тушса бўлади.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йил ўрта толали пахта хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 10 025 минг сўмни ташкил этмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 7100 сўмга тенг бўлганди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Мавзуга доир:

Бойкотнинг тугатилиши: Adidas, Зара ва Гап брендлари қайтадан Ўзбекистон пахтасини сотиб олиши кутилмоқда

Ўзбекистонда пахта ва ип-калавани қайта ишлаш тизимини ташкил этиш учун Республика комиссияси тузилади

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...