Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги «Ертикон» сув омборида бундан бир ой муқаддам сув сизиши кузатилган ва бу маҳаллий аҳоли орасида хавотирларга сабаб бўлганди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев мазкур иншоотда бўлиб, ҳозирги ҳолатни ўрганиб қайтди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

«Ертикон» сув омбори 20 миллион куб сув сақлашга мўлжалланган бўлиб, сув сизиши аниқланган пайт иншоотда 3,6 миллион куб сув бўлган. Шундан сўнг бу ерга сув киритиш ишлари тўхтатилган, тўпланган сув эса экин майдонларини суғоришга чиқарилган. Ушбу чоралардан сўнг сув сизиши тўхтаган.

«Бугунги кунга келиб ‘Ертиконъда 420 минг куб сув қолди, яъни сув сатҳи дастлабки ҳолатига қайтди. Келгуси ҳафтадан сув сизган жойларда юқори босим остида цементлаш ишларига киришилади. Мутахассислар муаммо қолмагани ҳақида хулоса берганидан сўнг сув омборимизга яна сув йиғиш бошланади. Бир миллион кубга етганида назорат кучайтирилади: диспетчерлар, тўғон муҳандиси ва ўзим бошдан-оёқ кўздан кечириб чиқамиз. Хавотирланадиган ҳолат бўлмаса, кейинги босқичга ўтамиз ва шу тариқа лойиҳавий қувватга чиқамиз», — дейди сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедов.

«Ертикон» сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедов.

«Ертикон» сув омбори бошлиғи Зоҳиджон Аҳмедов.
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Зоҳиджон Аҳмедовнинг қайд этишича, сув омбори тўла қувват билан ишласа пахта, ғалла майдонлари, боғлар ва аҳоли томорқаларидан иборат 2,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан бемалол таъминлаш имконияти туғилади.

«Ертикон» сув омборининг ҳозирги ҳолати.

«Ертикон» сув омборининг ҳозирги ҳолати.
Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Маълумот учун, «Ертикон» сув омбори 1991 йилда фойдаланишга топширилган ва дастлаб 12,4 миллион куб сув сиғимига мўлжалланган. Косонсой туманида сув танқислигини олдини олиш мақсадида 2017 йили сув омбори сиғимини 20 миллион кубга етказиш бўйича янги лойиҳа тайёрланган ва 2017—2019 йилларда қурилиш ишлари олиб борилган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди