Россияликлар мамлакатдаги иқтисодий вазиятни қандай баҳолашини кўрсатувчи индекс нолга тушиб кетди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Шу билан бирга, респондентларнинг ярми мамлакатдаги вазият бир йил ёки ундан кўпроқ вақт ичида барқарорлашишини кутмоқда.
Индекс биринчи марта март ойида ҳисоблаб чиқилган. Дастлаб у салбий эди, лекин июль ойининг иккинчи ҳафтасида биринчи марта ижобий натижа кўрсатган — 11%.
Украинадаги уруш ва санкциялардан кейин Россиядаги вазият анча мураккаблашди.
Қурилиш ҳажми 62 фоизга, қишлоқ хўжалиги 55 фоизга, саноат эса 25 фоизга қисқарди.
Март ойидан бери Россияни 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар тарк этган.
Халқаро валюта фонди мамлакат иқтисодиёти 2022 йилда 6 фоизга қисқаришини кутмоқда.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Россия кўмирини сотиб олишни бутунлай тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)