Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида аҳоли сони бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда яшовчи доимий аҳоли сони 35 603,4 минг кишини ташкил этган. Уларнинг 17 913 минг нафари эркаклар, 17690,4 минг нафари аёллар бўлган.

Шундан шаҳар аҳолиси сони 18 117 минг кишига тенг бўлган. Уларнинг 9076,9 минг нафари эркаклар, 9040,1 минг нафари аёллар.

Қишлоқларда эса 17486,4 минг киши истиқомат қилган. Уларнинг 8836,1 минг нафарини эркаклар, 8650,3 минг нафарини аёллар ташкил этган.

Қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилда шаҳарда яшовчилар қишлоқда яшовчилар сонидан ошди. 1991 йилда республика аҳолисининг 40,3 фоизи шаҳар жойларда истиқомат қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 50,9 фоизга етган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар