Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, 11 август куни Бўстонлиқ туманида «Welcome to Bustanlik» халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади.

Фото: Amikphoto

Фото: Amikphoto
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади. «Миллий PR-маркази» ДУК, Тошкент вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари кўмагида ташкил этилаётган анжуманда «Амирсой» дам олиш маскани ва бошқа ташкилотлар ҳам иштирок этади.

Мазкур фестивалда 6 мингдан ортиқ меҳмон, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва МДҲнинг бошқа давлатларидан мингдан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида етакчи ошпазлар, реставраторлар, умумий овқатланиш корхоналарининг бошқарув ходимлари ва бошқалар бор.

Фестиваль доирасида танловлар, миллий ва хорижий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, мусиқий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар