Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, 11 август куни Бўстонлиқ туманида «Welcome to Bustanlik» халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади.
Мазкур фестивалда 6 мингдан ортиқ меҳмон, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва МДҲнинг бошқа давлатларидан мингдан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида етакчи ошпазлар, реставраторлар, умумий овқатланиш корхоналарининг бошқарув ходимлари ва бошқалар бор.
Фестиваль доирасида танловлар, миллий ва хорижий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, мусиқий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)