Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳри мезбонлигида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6 август кунги баҳслари якунланди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 8-тур доирасида Германияга қарши дона сурди ва 2,5-1,5 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов дуранг натижа қайд этди. Ушбу ғалабадан сўнг эркаклар терма жамоаси очколари сонини 14 тага етказиб олди.
Аёллар терма жамоаси аъзолари Шимолий Македонияни 2,5-1,5 ҳисобида мағлуб этди. Умида Омонова ва Ҳамдамова Афруза ғалаба қозонган бўлса, Бобомуродова Мафтуна дуранг натижа қайд этди. Нилуфар Ёқуббоева эса мағлубиятга учради.
Аввалроқ президент қарорига кўра, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси совриндорлари катта пул мукофотига эга бўлиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)