Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида катта дарахтларнинг илдизига шикаст етказилгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, қурувчи ташкилотга нисбатан жарима белгиланган.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Кўчадаги камида 7 та дарахтга шикаст етказилган, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 миллион сўм жарима белгиланди. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.

Маълумот учун, фаоллар аралашувидан кейин воқеа жойига бош прокурор, Экология қўмитаси раиси, Тошкент шаҳри ҳокими ва Президент администрацияси вакиллари етиб келган. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев реконструкция лойиҳаси ўзгартирилишини айтди: йўл торайтирилади, яшил ҳудуд кенгайтирилади, шикастланган дарахтлар сақлаб қолинади.
Дарахтларни сақлаб қолиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз, бу биринчи марта эмас, бунга аллақачон эришдик, — деган Ортиқхўжаэв.
Таъкидланишича, дарахтларга шикаст етказиш бўйича ишни прокуратура кўриб чиқади, айбдорлар жазоланади. Ҳозирда кўчада вазият тинч, фаоллар, мутасаддилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари муаммо ва унинг ечимини муҳокама қилди.

Чилонзор кўчасида ишчилар йўл қисмини торайтириш учун ўрнатилган бетон ариқларни демонтаж қилишга киришган.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилгани ҳолати ташкилот томонидан текширилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар