Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги хонадонларнинг бирида 6 август куни ёнғин келиб чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 10:15 атрофида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига «Чувиллоқ» маҳалласи Чувиллоқ қишлоғида яшовчи фуқаро С.А яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра ёнғинга туман фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 10:43 да етиб борган. Ёнғин соат тахминан 11:30 да бутунлай бартараф этилган.
Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 метр квадрат майдонда том қисми зарар кўрган, 200 метр квадрат атрофидаги қисми сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)