«Интерфакс» нашрининг хабар беришича, Россия ва Туркия президентларининг Сочида бўлиб ўтган музокараларидан сўнг турк томонининг тақвими туфайли қўшма матбуот анжумани режалаштирилмаган, деди Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Матбуот анжумани ўтказилиши Туркия делегацияси учун ноқулай, чунки учрашув чўзилиб кетиши мумкин. Улар Туркияга ўз вақтида қайтиб кетишлари керак», деб тушунтирди у.Дмитрий Песков, Кремль вакиллари ва бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг Россия—Туркия олий даражадаги музокаралари якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатлашишга ваъда берди.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочига 5 август куни келади. «Владимир Путин Туркияга таклиф қилинган эди, президент Анқарага сафар қилишни режалаштиряптими», деган саволга Песков Сочидаги учрашувда бу масалани ҳал қилинишини айтди.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, президентлар Россия–Туркия ҳамкорлиги, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва энергетика соҳасидаги қўшма стратегик лойиҳаларни батафсил муҳокама қилишлари ҳақида хабар берган эди.
Шунингдек, брифингда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Песков, президентлар Қорабоғдаги сўнгги вазиятни ҳам муҳокама қилишлари мумкинлигини ҳам маълум қилди.
Мавзуга доир: Путин ва Эрдўғон Сочида музокара ўтказади
Изоҳ (0)