«Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погба тиззасини операция қилдиришдан бош тортди, дея хабар беради «Чемпионат».
Француз жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юбормаслик учун жарроҳлик амалиётидан воз кечди. Погба жароҳатни консерватив усулда даъволаш қарорига келган.
Погба жароҳатидан қутулиш учун бошқа бир вариант ҳам мавжуд эди — уни тикиш. Аммо бу ўйинчини 4-5 ойга сафдан чиқишга мажбур қилади. Шу тариқа Погба муниални ўтказиб юбориши мумкин эди.
29 ёшли футболчи ёзда эркин агент сифатида «Ювентус» сафига қайтди. Маълумот учун, француз 2012 йилдан 2016 йилгача ҳам Турин клубида ўйнаган, шундан сўнг 100 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га ўтганди.
Изоҳ (0)