Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вақтида чилим чекиб ўтиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унинг билдиришича, ҳолат 2017 йилнинг августида Тошкент шаҳар Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан метрополитен хизмат хонасида содир этилган.
Уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, ҳар бир ходим ўрнатилган тартибда интизомий жазога тортилган.
Изоҳ (0)