Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатга асосан киритилаётган ўзгартишда мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муносабатлар махсус қонун билан тартибга солинаётганини инобатга олиб Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларидаги «қонун ҳужжатлари» деган сўзлар «қонун» деган сўз билан алмаштирилмоқда.

«Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали Фуқаролик кодексида назарда тутилган қоидаларнинг турлича талқин қилинишининг олди олинади. Энг муҳими, мулкка бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ва мулкка доир муносабатлар тартибга солинишига эришилади», — дейилади хабарда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди