Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Банклар томонидан жорий йилнинг январь—июнь ойлари давомида 47,2 трлн сўм даромад олинган. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу давр мобайнида 42,4 трлн сўм харажатлар амалга оширилган ва соф фойда 4,8 трлн сўмни ташкил этган.

Капитал рентабеллиги кўрсаткичи 13,2 фоиз, активлар рентабеллиги эса 2,7 фоиз даражасида шаклланган.

Активлар ва капитал рентабеллиги кўрсаткичлари жорий йил февраль ва март ойларида пасайиш тенденциясига эга бўлган.

 

Бунга ушбу ойларда кредитлар бўйича йўқотишларга қарши шакллантирилган захиралар ҳамда валюта операциялари бўйича харажатлар ўсгани сабаб бўлса, кейинги ойларда эса фоизсиз даромадларнинг кескин ўсиши ҳисобига яхшиланган.

Банк ходимларининг иш унумдорлигини баҳоловчи операцион самарадорлик кўрсаткичи халқаро амалиётда унинг мақбул даражаси 50 фоиз атрофида қабул қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич банк тизимида 26,3 фоизни ташкил этган.

Тизимнинг операцион харажатлари 6,1 трлн сўмни ҳамда операцион даромадлари 23,2 трлн сўмни ташкил қилган.

Операцион самарадорлик кўрсаткичи январь—апрель ойларида ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, банкларнинг мобайл банкинг тизимини ривожлантириш, мобил иловаларни кенг жорий этиши ва банк дастурий таъминотини ривожлантириш учун йўналтирилган харажатларнинг ўсиб борганлиги билан изоҳланади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги аэропортларнинг умумий фойдаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк