Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга АПЛ клуби қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Roma Press нашрининг хабар беришича, «Вулверҳэмптон» 27 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

«Рома» бош директори Тиагу Пинту клуб Шомуродовга қизиқиш билдираётган жамоаларга футболчини тўлиқ трансфер ёки сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беришга тайёр эканлигини маълум қилган.

Ўзбекистонлик футболчи мавсумолди йиғинларда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончини оқламаган.

Аввалроқ, «Болонья» Элдорни 9 миллион евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади