Россиянинг Ленинград вилояти Виборгск туманида 28 июль куни ўзбекистонлик йигит кўлга чўкиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, шу куни Лебедевка қишлоғида яшовчи фуқаро полицияга қўнғироқ қилиб, номаълум шахс кўлга шўнғиб, чўкиб кетганини айтган. Воқеа жойидаги бошқа дам олувчилар унга ёрдам беришга уринган. Аммо йигит сувдан чиқарилганда, нафас олмаётгани маълум бўлган.
Марҳум 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. У Москва проспектидаги хонадонлардан бирида рўйхатдан ўтган.
Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)