Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баъзи фильмларни томоша қилганингизда шу каби сюжетни яна қаердадир кўрганингизни эслай бошлайсиз. Умуман олганда, актёрлар бошқа, экранда чизилган персонажлар, бошқаларида эса ҳақиқий одамлар рол ўйнайди, аммо фильм сюжетининг жуда кўп жойлари барибир ҳам бир-бирига ўхшаб кетаверади.

«Покаҳонтас» ва «Аватар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жеймс Кемероннинг «Аватари» Диснейнинг «Покаҳонтас» анимацион фильми билан ҳайратланарли даражада ўхшашликка эга, фақат уни эски болалар мультфильмини катталар кўрадиган варианти деб аташган. Иккала фильмда ҳам сюжет номаълум ерлар манзарасида ривожланади, у ерда бош қаҳрамон келиб, маҳаллий етакчининг қизини севиб қолади. Улар ўртасидаги романтик муносабатлар, албатта, тақиқланган, лекин улар қабилалар билан бирлашиб, умумий душманга қарши курашганда, улар бу дунёда ўз ўринларини топадилар.

«Лаънатланганлар ороли» ва «Муқаддима»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Яқиндан таҳлил қилсак, Леонардо Ди Каприо иштирокидаги иккала фильмда ҳам қаҳрамонлар хотинидан айрилгани туфайли азоб чекади ва иккаласи ҳам ҳаммасини тузатиш учун сюрреал миссияга юборилади. Бундан ташқари, ушбу ғалати тасодифлар туфайли кино мухлислари ўртасида Эндрю ва Доминик бир хил одамми деган мавзуда мунозаралар тўхтамайди.

«Юлдузлар жанги» ва «Иблис ҳимоячиси»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ёвуз ота ноқонуний йўл билан ўғлини дунёни бошқаришга ёрдам бериш учун унинг эгри томонига кўндиришга ҳаракат қилади. «Иблис ҳимоячиси»ни ҳам, «Юлдузлар жанги»ни ҳам томоша қилган бўлсангиз, бундай тавсифни ўқиб, беихтиёр ҳар икки фильм ҳақида ўйлайсиз. Люк Скаюолкер ҳам, Киану Ривзнинг қаҳрамон адвокат Кевин Ломакс ҳам доимо ота-оналарининг манипуляцияси остида қолишади, лекин охир-оқибат улар муносиб қаршилик кўрсата олади.

«Немони излаб» ва «Асира»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Иккала картина ҳам турли жанрда бўлса-да, аммо бу сюжетларнинг бир-бирига ўхшашига тўсқинлик қилмайди. Иккала ҳолатда ҳам ҳикоянинг марказида ҳаддан ташқари ҳимояланган ёлғиз ота пайдо бўлади – бева Марлин ва ажрашган Брайан. Аввалига уларнинг иккаласи ҳам фарзандларини ҳаддан ташқари ҳимоя қиладигандек туюлади, шунинг учун иккиси ҳам бошқалар билан мулоқот қилишга қийналади. Бироқ бирининг ўғли ва бошқасининг қизи ўғирлаб кетилади ва умидсиз оталар ўз фарзандларини топиш ҳамда қутқариш учун хавфли саргузаштни бошдан кечиради.

«Оловуддин» ва «Хўрланганлар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жан Валжан ва Оловуддиннинг тақдирига қашшоқлик ёзилган, йўқчилик бу иккала қаҳрамонни бир бурда нон ўғирлашга мажбур қилади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бу жиноятдан кейин қамоққа тушади, аммо энг ёмони, бир ҳолатда инспектор Жаверт, бошқа ҳолатда шоҳ вазири Жаъфар қиёфасидаги душман ва доимий таъқибчиларга айланади. Бироқ охир-оқибат иккала қаҳрамон ҳам рақибларини мағлуб қилади.

«Темир одам» ва «Доктор Стренж»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Стивен Стренжнинг ҳикоясини ҳақли равишда биринчи «Темир одам»нинг ўзига хос қайта ёзилган варианти деб аташ мумкин. Дарҳақиқат, бош қаҳрамонларнинг умумий томонлари жуда кўп — улар иккаласи ҳам жуда бой, обрўли ҳаётни яхши кўради, мафтункор ва шу билан бирга даҳшатли даражада худбин (албатта, ҳозирча). Бундан ташқари, иккаласи ҳам жиддий жароҳат олади, иккаласи ҳам дардига самарали ва радикал даво излайди — бу жараёнда тўлақонли супер қаҳрамонга айланадилар.

«Вақт сиртмоғи» ва «Дедпул 2»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Вақт сиртмоғи» ва «Дедпул 2» билан таққослаганда, қизиқ ўхшашликлар яққол намоён бўлади: иккала қаҳрамон ҳам инсониятга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ғайритабиий одамлар мавжуд бўлган дунёда яшайди. Иккала ҳолатда ҳам асосий хавф бу — болакай, у туфайли келажакда муаммо бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Шу сабабли қаҳрамонлар болани тўхтатиш учун ўтмишга саёҳат қилишади, лекин дилеммага дуч келишади ва ўзларини қурбон қилишади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди