Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон Россиядан узоқлашиш, Европа ва АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқда. Бу фикр Модерн Дипломаcй платформасидаги «Айиқ қучоғидан қочиш» мақоласида келтирилган.

Фото: инбусинесс.кз

Фото: инбусинесс.кз

Унда ёзилишича, Қозоғистон январь воқеалари ҳамда Россия ва Украина ўртасидаги урушдан сабоқ олган. Мамлакат ўз армиясини мустаҳкамлаб, мудофаа заводларини қурмоқда ва қурол сотиб олишда Россиянинг таъсирини камайтирмоқда.

Новороссийск суди Каспий қувурлари консорсиуми фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан сўнг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев нефтни ташишни диверсификация қилиш масаласини кўтарди. У Европа Иттифоқи Қозоғистонга муқобил йўлакларни, жумладан, Хитойдан Европага Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия орқали ўтувчи ва Россияни четлаб ўтувчи Транскаспий халқаро транспорт йўлагини ривожлантиришда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Мақолага кўра, Европанинг Марказий Осиёга қизиқиши ортиб бормоқда. Вашингтон ҳам минтақага эътиборни кучайтира бошлади. Қўшма Штатлар Россия таъсирига қарши туриш ва Қозоғистоннинг Москва назоратидаги қувурларга қарамлигини камайтириш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, Хитой ва Россия таъсирини чеклаш учун Қозоғистоннинг қўшни Марказий Осиё давлатлари билан ишларни мувофиқлаштиришида ёрдам беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди