Москва жанубидаги Олмаота кўчасида жойлашган ётоқхонада ёнғин юз берди, дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК» Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
«Афсуски, саккиз киши тириклик аломатларисиз топилди, яна уч киши шифокорлар томонидан кўздан кечирилмоқда. 00:47 да (Тошкент вақти билан 2:47 да) ёнғин бартараф этилди», — дейилади хабарда.
Аланга биринчи қаватда бошланган, у ерда хоналар ижарага берилган. Қурбонларнинг барчаси ушбу хостелда яшовчилар бўлган.
Ёнғинга электр тармоғининг авариявий режимда ишлагани сабаб бўлган бўлиши мумкин, дея маълум қилди «ТАСС»нинг аноним манбаси.
Нашрнинг шошилинч хизматлардаги манбасига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси муҳожирлар бўлган, айни пайтда уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Бир киши қутқарилган, 200 киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)