Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфога чиқиши Украинанинг «энг яхши дўсти»дан айрилишини англатади. Киев янги бош вазир Россияга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишидан хавотирда эканлигини билдирди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Европа пойтахтларида сиёсатчилар Жонсоннинг кетишини кўпроқ «нишонлаган». Бироқ, Украинада бунинг акси.
Буюк Британия бош вазири ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги дўстона алоқалар, сўнгги йилларда Британияга Россиянинг ашаддий рақибларидан бири сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам берди.
Аввалроқ Жонсон НАТО бош котиби лавозимига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Украиналиклар Борис Жонсонга фуқаролик бериш ва уни бош вазир этиб тайинлашни таклиф қилишди
Изоҳ (0)