Самарқанд шаҳрида «ЗИЛ» юк машинаси кўприкдан тушиб кетди.
2022 йилнинг 28 июль куни соат 11:40 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган «ЗИЛ» транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. рул бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.
Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)