Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия Украина билан дипломатик муносабатларни узмоқда. Бу ҳақда Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар бермоқда. Ушбу қадам Киевнинг Сурия билан муносабатларини узишига жавоб бўлган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Сурия Араб республикаси Украина расмийларининг бу борадаги қарорига жавобан Украина билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди», — деди агентликка Сурия ТИВ вакили.

Унинг таъкидлашича, «Украина аслида 2018 йилда Сурия билан алоқаларини узган». Ўшанда мамлакат расмийлари суриялик дипломатларнинг визаларини узайтиришдан бош тортган, шу сабабли Киевдаги элчихона иши тўхтатилган.

30 июнь куни Украина президенти Владимир Зеленский Сурия расмийлари Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллиги ва суверенитетини расман тан олганидан сўнг, мамлакат Сурия билан дипломатик муносабатларни узишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади