Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аномал иссиқ ҳароратдан қандай сақланиш зарур? Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада фуқароларга бир қатор тавсияларни берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак.

Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2—3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, қатиқ, мевали ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади.

Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.

Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиши, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Аномал иссиқ ҳарорат кузатилган пайтда имкон қадар тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда, қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк