Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа клублари мавсумолди назорат учрашувларида иштирок этмоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» 19 июль, сешанба куни «Кристал Пэлас» билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Антони Марсьяль ҳисобни очди.

48-дақиқада Маркус Рэшфорд, 59-дақиқада Жейдон Санчо манкунианликларнинг навбатдаги голларига муаллифлик қилди. 74-дақиқада Хоэл Уорд ҳисобни қисқартирди. 84-дақиқада «қизил иблислар» футболчиси Уилл Фиш қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Эрик тен Ҳаг бошчилигида манкунианликлар мавсумолди турнени муваффақиятли давом эттирмоқда. Дастлабки ўртоқлик ўйинида «Ливерпуль» 4:0 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи ўйинда «Мельбурн Виктори» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўртоқлик ўйини

19 июль, сешанба

«Манчестер Юнайтед» – «Кристал Пэлас» 3:1

Голлар: 1:0 – 17 Марсьяль, 2:0 – 48 Рэшфорд, 3:0 – 59 Санчо, 3:1 – 74 Уорд.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Далот (Уан-Биссака, 66), Линделеф (Теллес, 66), Магуайр (Фиш, 65), Маласиа (Лерд, 77), Фред (Севиж, 66), Мактомини (ван де Бек, 46), Бруну Фернандеш (Икбал, 66), Санчо (Дялло, 66), Марсьяль (Эланга, 66), Рэшфорд (Межбри, 66).

«Кристал Пэлас»: Батленд (Мэттьюз, 14), Клайн, Уорд, Андерсон, Митчелл, Рак-Саки, Миливоевич, Филлипс, Эбиовей, Матета, Аю.

Четлатиш: Уилл Фиш (84).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади