Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грецияда Украинанинг Меридиан авиакомпаниясига тегишли Ан-12 юк самолёти қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Сербия мудофаа вазири Небойша Стефановичнинг маълум қилишича, самолёт бортидаги экипаж аъзоларининг барчаси — саккиз киши ҳалок бўлган.

Фото: Грецияда ҳалокатга учраган Ан-12 самолётининг қолдиқлари.

Фото: Грецияда ҳалокатга учраган Ан-12 самолётининг қолдиқлари.
Фото: EPA

17 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида вазирнинг айтишича, самолёт Сербияда миномётлар учун ишлаб чиқарилган 11,5 тонна ўқ-дориларни Бангладешга олиб кетаётган эди. Сербиянинг Ниш шаҳридан учган Ан-12 Иордания пойтахти Амманда тўхтаб ўтиши керак эди.

Самолёт 16 июль куни кечқурун Греция шимолидаги Кавала шаҳри яқинида қулаб тушган. Интернетда самолёт қулаган жойдан олинган видеолар тарқалди.

Греция армиясининг махсус ядровий, биологик ва кимёвий қидирув бўлими кейинроқ ҳалокат жойида портловчи ёки кимёвий моддалар бор-йўқлигини текширади.

Ҳалокат жойидан кучли ҳид пайдо бўлгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида, муниципалитет, полиция ва ўт ўчириш бўлими вакилларидан иборат мувофиқлаштириш қўмитаси ҳудудга энг яқин жойлашган икки аҳоли пунктидаги ларга деразаларини ёпиқ ҳолда сақлашни, кўчага чиқмаслик ва ниқоб тақишни тавсия қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди